3.9
ИСЛОМ ВА ИМОН ШАРТЛАРИ НАМОЗ
Ислом тинчликка, покликка, инсонийлик-ка, меҳр-мурувватга, ватанпарварликка, илм олишга чақирувчи диндир. У инсонни икки дунё саодатига етказади.
Қуйидагилар Ислом динининг рукнлари-дир:
1. Имон.
2. Ҳар куни беш маҳал намоз ўқиш.
3. Рамазон ойида ўттиз кун рўза тутиш.
4. Закот бериш. Закот Исломда молиявий ибодатдир. Яъни бойлиги нисобга (муайян миқдорга) етган мусулмоннинг йилда бир марта ҳақдорларга закот бериши фарз.
5. Ҳаж қилиш. Бу амал моддий жиҳатдан қурби етадиган мусулмонларгагина фарздир.
Қуйидагиларга ишонган киши имонлидир:
1) Аллоҳга;
2) Аллоҳнинг фаришталарига;
3) Аллоҳнинг китобларига;
4)Аллоҳнинг пайғамбарларига;
5)Охират кунига;
6)Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига;
7)Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа.
ИХЛОС СУРАСИ ФОТИҲА СУРАСИ ҚУНУТ ДУОСИ ОЯТАЛ КУРСИ ДУО ҚАЗО НАМОЗЛАРИ АЗОН