Қандолатчилик маҳсулотлари (хамирдан тайёр- ланган ва бошқ.) ўзининг мазаси ва фойдалилиги билан истеъмолчилар орасида катта талабга эгадир. Жумладан, Чехиянинг қандолатчилик маҳсулотлари қадимдан ўзига хослиги - сифати, таъб хусусиятлари ва оддийлиги билан ажралиб туради.
Ушбу китоб Чехия миллий таомларининг рецепт- лар тўплами ҳисобланади. Унда ундан тайёрланган турфа хил маҳсулотларнинг энг яхши рецептлари (пишириқлар, кулчалар, пирог, печенье, рожок ва тортлар) жой олган. Китобда келтирилган кўплаб рецептлар уй шароитида тайёрланиши учун енгил ва соддалиги билан ажралиб туради. Бироқ шунга қарамай орасида мураккаб рецептли пишириқлар ҳам ўрин олган бўлиб, уй бекаларидан алоҳида тайёргарликни талаб этади.
Барча рецептлар кўп маротаба қайтадан текши- рилган. Қандолатчилик маҳсулотларининг сифати кўп ҳолатларда духовка ва газ печларида ушлаб туриладиган иссиқлик ҳароратига боғлиқ бўлади. Қуйидаги жадвалда турли хил хамир турларидан тайёрланадиган пишириқлар учун мос келадиган меъёрий иссиқлик ҳарорати ва вақти келтирилган.
.