1hls

بهداشت و تناسب اندام
  • 4.07
(77708 رای)

نصب رایگان

1000000

نصب ها

Android 6.0+

نسخه حداقل

با تبلیغات

تبلیغات

01.01.1970

تاریخ انتشار

توضیحات:

Ушбу мобил иловадан мақсад фуқароларни оммавий спорт турлари ва жисмоний меҳнат билан шуғулланишлари, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилишларига ёрдам беришдан иборат.
Хусусан таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган, шунингдек хамирли таом ва нон маҳсулотлари, ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш оқибатида тўпланаётган энергия калорияси ва уларни сарфлашга қаратилган жисмоний харакатларни кундалик турмуш меъёрларига айлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини рағбатлантириш.
Мазкур мобил иловадан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи ўн саккиз ва ундан юқори ёшдаги жисмоний шахслар, шу жумладан фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз хоҳишларига кўра эркин фойдаланишлари мумкин.
Шунингдек, жисмоний харакатнинг кунлик меъёрларини бажарган фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетларидаги онлайн ҳамёнларига:
– бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрганларга уч минг сўмдан пул маблағлари;
– кунлик йиғиндисига кўра, ҳар ойда, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрганларга уч юз минг сўмдан пул маблағлари;
– кунлик йиғиндисига кўра, ҳар ойда, ҳар бир ҳудуд (республиканинг 14 субектлари) бўйича энг кўп юрганларга беш юз минг сўмдан пул маблағлари;
– кунлик йиғиндисига кўра, ҳар ойда, республика бўйича энг кўп юрганларга бир миллион сўм пул маблағлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Ministry of sports برنامه های دیگر

1hls

1hls

Ministry of sports
  • 4.07
دانلود