1.Асосий ойнада: Сотиб олиш ёки Ижарага олиш менюсини бошқариш мумкин.
2. Техника таснифи ойнаси: Техника эгаси телефон рақамини кўриш имконияти кирилди. Бунинг учун «Боғланиш» тугмасини босиш кифоя.
3. Техникани сотиш: Бунда техниканинг асосий маълумотлари, расмлари ва сотиш нархини белгилаш кифоя. Ҳамда, эҳтиёт қисимларни ҳам сотиш мумкин.
4. Эълон статистикасини кузатиш: Фойдаланувчи эълонларини неча марта кўрилгани, неча марта телефон тугмаси босилганлигини кўришлиги мумкин.
Экин майдонингизда агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича техник хизматларидан фойдаланмоқчимисиз? Исталган қишлоқ хўжалиги техникасини маълум бир муддатга икки томон ҳимояси кафолатланган тарзда ижарага олмоқчимисиз? Ёки ўзингиз хўжалигингиздаги техникани ижарага бериб фойда кўрмоқчимисиз? Бунда Тратор мобил иловаси сизга ёрдам беради.
"Ижарага берувчи" бўлиш учун мобил иловадан рўйхатдан ўтинг. Рўйхатдан ўтгандан сўнг "Ижарага берувчи" бўлмоқ тугмасини боссангиз бас. Шунингдек, сайтимизда сўралган маълумотларни тўлдириб жўнатишингиз мумкин, мутахассисларимиз сиз билан алоқага чиқади ва техникаларингизни платформамизга жойлаштиришга ёрдам беришади.
Хизмат учун қандай тўлов усуллари мавжуд? Хизматлар учун икки хил тўлов тури мавжуд. Булар: нақд пул ва шахсий тўлов карталарингиз (замонавий тўлов тизим) лардир
Замонавий тўлов тизимининг ишлаш тартиби:
Бу тўлов тизимида икки томон ҳимояланган бўлади. Яъни техника хизматидан фойдаланмоқчи бўлган шахс техникага буюртма бергач, буюртма тўлов миқдоридаги пул фойдаланувчи картасида музлатилади. Техника хизматларидан фойдаланиб бўлгандан сўнг, музлатилган пул миқдори техника эгасининг картасига тўлиқ ўтказилади.
Буюртмани бекор қилиш тартиби:
Иловада кутилаётган ижаралар рўйхатидан бекор қилмоқчи бўлган буюртмангизни топасиз ва “Бекор қилиш” тугмасини босиш орқали буюртмангиз бекор қилинади. Агар сизнинг картангизда пул миқдори музлатилган бўлса, буюртма бекор қилингач, музлатилган пул миқдори тўлиқ сизнинг картангизга қайтарилади.
Ўзингиз истаган қишлоқ хўжалиги техникаларини қидириш, буюртма бериш мутлақо бепул.