Янги хикматлар қўшилди
Ушбу илова буюк донишмандлар фикрлари ва ўгитларини сизнинг андроид мобил қурилмангизда доим сизга ҳамроҳ бўлишини таъминлаш мақсадида яратилди.
Ҳар қандай замон ва маконда маърифатга интилувчи халқимизнинг маънавий эҳтиёжларини қондириш бизнинг муқаддас мақсадимиз.
Иловага мунтазам равишда янги ҳикматли сўзлар қўшиб борилади. Бунинг учун вақти вақти билан интернет тармоғига уланган ҳолда иловани очиб кўришингиз кифоя ва мавжуд янги ҳикматлар ҳақида билдиришнома оласиз.
Ўзингиз ёқтирган Ҳикматли сўзларни танлаб ўз рўйҳатингизни яратинг.
Илтимос Кун ҳикмати функциясидан фойдаланинг. бу сизга ҳар куни камида хикматли гап эслашингизга ёрдам беради. Билдириш вақтни Созлаш бўлими орқали исталган вақтга ўзгартиришингиз мумкин.
Илова биринчи яқинлашишда сизга ҳавола этилмоқда ва ҳикматли сўзлар миқдори ҳозирча кўп эмас.
Албатта камчиликларимиз бўлиши табиий, илтимос булар ҳақида ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг ва ушбу иловага ўз баҳоингизни беринг.
Функциялар :
Доимий равишда янги ҳикматлар билан танишиш.
Муаллифлар расмлари билан.
Созлаш имкониятлари.
Кун ҳикмати ва вақтни белгилаш.
Муаллифларни излаш имконияти.
Ҳар ҳил қурилмаларга мослашганлик.