Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб (розийаллоҳу анҳу)
Мўминларнинг адолатли амири Умар ибн Ҳаттоб айтадилар:
Мен учун энг севимли киши хатоларимни кўрсатган инсондир. Мен учун энг афзал инсон адолатга зид иш таклиф қилинганида, манфаатли бўлишига қарамасдан, рад эта олган инсондир.
Ушбу асар ўзбек китобхонлари орасида «Саодат асри қиссалари», «Ўгай она», «Қайнона» каби асарлари билан ҳурмат қозонган ААмад Лутфий Қозончи ҳазратларининг қаламига мансубдир. Унда мусулмонларга энг суюкли инсонлардан бири, адолати ҳануз қалбларда қуёш бўлиб порлаётган мўътабар зот - Умар ибн Ҳаттобнинг ҳаёти биз билган-билмаган қирралари билан қайноқ, жонли бўёқларда чизилган. Замин узра ҳидоят қуёши балқлан, оламлар нурга чўмилган кунлар эркини маърифатга чанқоқ қалбларга ҳузур бағишлайди, деган умиддамиз.