Қуръони Каримга кўра дуо

Iqbol

Қуръони Каримга кўра дуо

کتاب‌ها و منابع
  • 0.00
(0 رای)

نصب رایگان

10000

نصب ها

Android 5.0+

نسخه حداقل

با تبلیغات

تبلیغات

05.12.2018

تاریخ انتشار

توضیحات:

Чақириш, нидо қилиш, исташ, ёрдам сўраш маъноларини билдирган дуо, Қуръонга кўра банданинг бутун вужуди билан Аллоҳга илтижоси ёки имкониятлари чекланган мавжудод – инсоннинг, ҳамма нарсага қодир Зот қаршисида ожизлик билан муножот қилишидир. Аллоҳга иймон келтирган ҳар бир кишининг дуо қилиши бир ҳақиқат. Фақат баъзилар дуони сўнгги
чора сифатида, барча имкониятларни ишга солиб, ўйлагани амалга ошмагандан кейингина қўллаши лозим бўлган имкон сифатида кўришади. Бундайлар қийин аҳволдан чиқгач, бошларига яна бир машаққат тушмагунча Аллоҳни ёд этиш ҳаёлларининг четидан ҳам ўтмайди. Айрим тоифа одамларнинг эса дуо ҳақида тушунчалари жуда юзаки. Уларнинг наздида дуо болаликдан эътиборан оиланинг ёши улуғ аъзоси томонидан ўргатиладиган жумлалардир. Бундайлар дуода Аллоҳнинг борлиги, бирлиги, буюклиги, ҳамма нарсага қодирлиги, бандаларининг аҳволидан доимий огоҳлиги, дуоларининг қабул бўлиш-бўлмаслиги
ҳақидаги тушунчаларга мутлақо эга эмаслар. Олдиндан ёд олинган дуо қолипидан ташқарига чиқмайдилар. Мазкур китобимиз мавзуси - Аллоҳнинг Қуръон воситасида бандаларига билдирган дуо қилиш таълими ҳақида. Қуръон илмига кўра дуо қилиш - Аллоҳга боғланишнинг энг осон йўли. Келинг энди, Аллоҳнинг сифатларини бир ўйлайлик. У инсонга жон томирларидан ҳам яқин, ҳамма нарсани эшитувчи, кўрувчи Зотдир. Инсоннинг қалбидан ўтган ҳар қандай фикр Аллоҳнинг назаридан четда қолмайди. Инсон Аллоҳнинг ожиз, Унинг ёрдамига доимий муҳтож бандаси эканлигини билиб яшаса, ҳар доим Аллоҳнинг у билан бирга эканлиги, қалбида яширинган заррадек туйғуларидан ҳам бохабарлиги, орзу-ниятларини Аллоҳ юзага чиқараётганини юрак-юракдан ҳис қилади. Шу сабабли инсон мудом Аллоҳга самимият билан гуноҳларини, хатоларини эътироф этиши, Ўзидан ёрдам сўраб қалбан юзланиши лозим. Бунинг аксини қилган кимсалар Аллоҳга қарши кибрланган ҳисобланиб, Қуръонда бунинг жазоси абадий жаҳаннам эканлиги баён қилинган. Ҳозирги кунда айрим тоифа одамлар орасида диққатимизни тортадиган бир ҳолат бор. Бу - дуони бошқа ибодатлар каби тарк этилган, эскирган бир анъана сифатида баҳолашдир. Исломий илмлар ҳақида сўз кетганда уларни биргина эскича сўзи билан алмаштириб ишлатишади. Бундай тор фикрлаш Аллоҳга эҳтиёжи йўқ, ўзини ҳамма нарсага қодир деб билувчи кимсаларга хос. Инсонларнинг кўп қисми ҳаётларининг бошидан то охирига
қадар бўлаётган воқеаларни ўзлари ва атрофларидаги одамларнинг назоратида юз беради деб ўйлайдилар. Шу сабабли ўлим билан юзма- юз қолмагунча ёки бирор фалокатга учрамагунча ўзларича Аллоҳга дуо қилишга эҳтиёж сезмайдилар. Ваҳоланки бу жуда янглиш фикрлаш. Аслида инсонларнинг бари дуога эҳтиёж сезадилар. Фақир ва ночор аҳволда яшаётган инсоннинг бадавлат инсонга қараганда дуога кўпроқ эҳтиёж сезади деб ўйлаш, дуо ҳақида нотўғри тушунчага эга кишиларнинг фикри. Ҳамма нарсаси бор, барча мақсадларига етишган кишининг дуога ҳеч эҳтиёжи йўқ деб ўйлаш ҳам нотўғридир. Чунки бундай ҳолда дуо қилишнинг ягона сабаби дунёвий орзуларга эришиш бўлиб қолади. Ваҳоланки мўминлар ҳам дунё, ҳам охиратлари учун дуо қиладилар. Дуо қилувчи юзага келган ҳар қандай ҳолатни, ҳар қандай воқеаларни коинотнинг яратувчиси ва ҳокими бўлган Аллоҳга ҳавола қилади. Муаммоларнинг ечимини топиш учун интилиш, Аллоҳга дуо қилиш, ишларининг хайрли якунини Аллоҳга ҳавола этиш билан бирга , сабр қилиш ҳам роҳат манбааидир

Iqbol برنامه های دیگر

دانلود