Китоб муаллифи: Аҳмад Лутфий
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон таҳрири остида Наргиза Раҳмат қизи ва Нодирхон Ҳасан таржимаси
Аҳмад Лутфий ҳозирги замон адиби, тарихчи олим. Биз эътиборингизга ҳавола этаётгаи «Интизор кутилган тонг» қиссаси Саодат асридан ҳикоя қилувчи олти жилдли асарнинг биринчи китобидир. Китоб тўла ҳолида Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларини камраб олади. Худди шу мавзуга бағишланган бошқа асарлардан фарқи муаллиф аниқ тарихий воқеаҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирганидир. Натижада у ғоят ўқишли чиққан. Бу китобларнинг машҳур бўлиб кетганини шундан ҳам билса бўладики, асар тўрт марта нашр килингандир. Иншааллоҳ, сизларга ҳам ёқади, деган умиддамиз.