Исломдаги тўрт мазҳаб мусулмонларининг ақидаси бир бўлиб, ибодат ва муомалатлардагина айрим фарқлар бор. Мазҳаблар ўртасидаги ихтилофлар жузъий ҳисобланади ва бу ақидадаги эмас, балки айрим ибодатлардаги ихтилофлардир. Бизнинг ота- боболаримиз, бугунга ислом оламининг тенг ярми амал қиладиган Имоми Аъзам абу Ҳанифа мазҳаби ибодатдаги қулайликлари, пайғамбар суннатларини оламга изчил ёйганлиги билан ҳам муҳимдир. Мазкур китобда ислом ва унга амал қилишга оид, шунингдек, мазҳабларнинг ҳар бири ўзича афзал ва айни пайтда, бошқалари ҳам инкор этилмаслиги борасидаги тарихий манбалардаги мулоҳазалар китобхон эътиборига суҳбат тарзида ҳавола этилади.
Муаллиф: Алоуддин Мансур
Манба: www.ziyouz.com кутубхонаси