New versıon
Мўмин Муслимнинг Муҳим 40 дуоси
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 186-оятида шундай марҳамат қилади: «Бандаларим Сиздан (ей Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлига юришлари учун (улар ҳам) менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва менга имон келтирсинлар». Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом дуо ҳам ибодат эканини марҳамат қиладилар. Бино-барин, намоз сўнгида Пайғамбаримиз томонларидан тавсия қилинган ушбу дуоларни ўқиш мақсадга мувофиқдир:
✅ Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан саклагин.
✅ Илоҳо, мен Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва ғино (бировга муқтож бўлмаслик ҳолатини) сўрайман.
✅ Аллоҳим, мени афу эт, ёрлақа, тўғри йўлдан бошла, менга офият бер, ҳалолдан ризқлантир.
✅ Қалбларимизни ризолигингга уйғун бўлган амал ва ибодатга томон йўналтир.
✅ Парвардигоро, дош бериб бўлмайдиган балодан, инсонни ўлимга қадар судраб борувчи (мол, жон, оилага тааллуқли) мушкулотга дуч келишдан, (мол, жон, оилага тааллуқли) бало-қазодан ва душманларни қувонтирадиган бир мусибатга рўбарў бўлишдан Сенинг паноҳингга сиғинаман.
✅ Илоҳо, ожиз қолишдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, алжиратиб қўювчи қариликдан, хасталикдан, қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан Сенинг паноҳингга сиғинаман.
✅ Йо Роббим! Мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Сендан ўзга гуноҳларни кечиргувчи йўқ. Мени ёрлақа ва афу эт. Ғофур, Роҳийм ёлғиз Сенсан.
✅ Илоҳо, фойдаси тегмайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан, қабул бўлмайдиган дуолардан паноҳ бер.
✅ Аллоҳим! Дўзах ўтида ёнишимга сабаб бўладиган фитнадан, дўзах оловидан, бойлик ва фақирликнинг ёмонлигидан мени асрагин.
✅ Аллоҳим! Йомон феъл-атвор ва амаллардан, нафсоний орзулардан асрагин.
✅ Аллоҳим! Қулоғимнинг, кўзимнинг, тилимнинг, қалбимнинг, фаржимнинг ёмонлигидан асрагин.